Сурияда АҚШ ва Россия генераллари биринчи маротаба юзма-юз учрашув ўтказди

АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган "Сурия демкоратик кучлари" жангчилари.

АҚШ ва Россия генераллари жорий ҳафтада Суриядаги жанговар ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида биринчи марта юзма-юз учрашди. Бу ҳақда Пентагон 21 сентябрь куни хабар тарқатди.

Расмий билдирувда айтилишича, Россия АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган курд ва араб қуролли мухолифати позициясидан “Ислом давлати” гуруҳига қарши жанг қилаётган Сурия ҳукумат армиясига ҳужум қилинадиган бўлса, жавоб чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирганидан сўнг мазкур учрашув бўлиб ўтган.Учрашувда қўмондонлар хариталар ва режаларни ўзаро мувофиқлаштирган.

АҚШ армияси полковниги Райан Диллон Суриядаги Россия ва АҚШ томонидан қўлланаётган пиёда қўшинлар ўтган ойдан бошлаб адашмовчилик туфайли бир-бирларига ўқ узишнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатларни телефон орқали ўзаро мувофиқлаштириб келаётганини билдирди.