Линклар

Сурия мухолифати Раққанинг 85 фоизи ИД жанггариларидан тозаланганини айтмоқда


Раққа шаҳридаги кўчалардан бири.

Сурия қуролланган мухолифати Раққа шаҳрининг 80 фоизини “Ислом давлати” гуруҳидан тозалади. Раққа шаҳри “Ислом давлати” гуруҳининг асосий таянч нуқтаси ва қўмондонлик маркази ҳисобланади.

Раққа шаҳрини озод қилиш амалиётини араблар ва курдлардан иборат “Сурия демократик кучлари” АҚШ қўллови остида олиб бормоқда.

Сурия мухолифати яқин кунларда Раққа шаҳри жанггарилардан тўла озод қилинишини билдирмоқда. Айни пайтда ҳарбий амалиётда 30 минг аскар иштирок этмоқда.

Раққада 300 минг аҳоли яшайди. "Ислом давлати" гуруҳи шаҳарни 2014 йилда босиб олган эди. Раққани озод қилиш амалиёти жорий йилнинг 2 июлида бошланган.

XS
SM
MD
LG