Тошкентда боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Тошкентда фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда 26 сентябрь куни Тошкент вилоят прокуратураси расмий сайти хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи бир неча одам ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига номаълум аёл уч ойлик гўдагини 1000 долларга сотишга ҳаракат қилаётгани тўғрисида маълум қилган. Бунинг ортидан 27 ёшли М.И. 2017 йилнинг июнида туғилган ўғлини 500 минг сўмга сотаётган пайтда қўлга олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади прокуратура хабарида.