Мирзиёев 6 сентябрни "Кураш миллий спорт тури куни", деб эълон қилди

Тула шаҳрида ўзбекистонликлар конгресси томонидан ташкил қилинган кураш бўйича чемпионатдан олинган сурат.

Президент Мирзиёев 6 сентябрни “Кураш” миллий спорт тури куни", деб эълон қилди.

Ўзбекистон президенти расмий сайтининг билдиришича, бу санъа Мирзиёевнинг 2 октябрдаги “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорда таъкидланишича, Кураш халқаро ассоциацияси 1998 йилнинг 6 сентябрида таъсис этилган. Бугунги кунда мазкур ассоциация дунё давлатларида 129 та миллий федерацияни ўз таркибига бирлаштирган.

“20 сентябрда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида «Кураш» миллий спорт тури тарихда илк бор XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди. Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон курашни халқаро спорт мусобақалари ва турнирлари дастурларига, келгусида эса Олимпия ўйинлари дастурига ҳам киритиш бўйича фаол тадбирларни амалга оширмоқда”, дейилади президент қарорида.

Шундан келиб чиққан ҳолда, қарорда Ўзбекистон ҳудудида кураш спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилди.