ФВВга янги ўринбосарлар тайинланди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон президенти қарори билан Азизбек Латифжонов ҳамда Соҳиб Қудратов фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинландилар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Латифжонов Азизбек Рахимович фавқулодда вазиятлар вазирининг молия-иқтисод ва моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимига, Қудратов Соҳиб Убайдуллаевич эса фавқулодда вазиятлар вазирининг кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Латифжонов аввал Молий вазирлигида, Қудратов эса Президент девонида ишлаган.