ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тошкентда бўлади

ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Ҳарлем Дезир.

ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Ҳарлем Дезир шу йилнинг 17 октябридан 19 октябригача Ўзбекистон пойтахтида бўлиб, минтақа оммавий ахборот воситаларининг “Марказий Осиёдаги очиқ журналистика” деб номланган 19- конференциясини очиб беради. Бу ҳақда ЕХҲТ матбуот хизмати хабар қилади.

ЕХҲТ вакили Ўзбекистонда юқори лавозимли ҳукумат амалдорлари ҳамда фуқаровий жамият ва ОАВ вакиллари билан учрашиб, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ҳудудидаги оммавий ахборот воситалари эркинлигига оид масалаларни муҳокама қилади.

Икки кун давом этадиган конференция давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Мўғулистондан бўлган расмийлар, журналистлар, олимлар ҳамда бошқа мамлакатлардан келган экспертлар (100 зиёд киши) Марказий Осиёда кузатилаётган шу кундаги медиа-тенденцияларни муҳокама қиладилар.