Вояга етмаганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш режаланмоқда

Вояга етмаганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш бўйича қонунга ўзгартишлар лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган.

Ўзбекистонда 18 ёшга етмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланиши режаланаяпти. Бунга оид “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мукоҳамаси сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатда энергетик ичимликлар “организмнинг жисмоний ва ақлий ишчанлигини оширувчи алкоголсиз ичимликлар” ўлароқ таъриф этилади.

Лойиҳада энергетик ичимликлар рекламаси бўйича ҳам қатор чекловлар жорий қилиш таклиф этилади.

Бундан ташқари, энергетик ичимликлар намунасини реклама мақсадида вояга етмаганлар орасида бепул тарқатиш, асосан балоғатга етмаганлар учун мўлжалланган тадбирларга энергетик ичимликлар товар белгиси ёки тасвиридан фойдаланган ҳолда ҳомийлик қилиш кабиларни ҳам тақиқлаш режалаштирилаяпти.