Тошкентда ШҲТ адлия вазирлари кенгаши ўтказилади

Шу йил 20 октябрида Ўзбекистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи кенгаши бўлиб ўтади.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларнинг ёзишича, кенгашда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар.

Кенгаш якунида ШҲТ вазирлари Қўшма баёнот қабул қилишлари айтилмоқда.