Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ элчиси билан учрашди

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов душанба куни АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленни қабул қилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, дипломатлар суҳбати чоғида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябр ойида Нью-Йорк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинган.

Учрашувда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилгани айтилмоқда.