Афғонистондаги зилзила кучи Тошкентда ҳам сезилди

Афғонистонда 29 октябрга ўтар кечаси юз берган зилзила Тошкентда ҳам сезилди. Бу ҳақда “Тошкент” сейсмостанциясига таянган ҳолда 29 октябрь куни Podrobno.uz маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 28 октябрь куни соат 22дан 45 дақиқа ўтганда эпицентри Тошкентдан 535 километр жануби-шарқда бўлган Афғонистон ҳудудида зилзила юз берган.

Афғонистонда 5,7 магнитудада бўлган зилзила кучи Тошкентда 3 балл даражасида сезилган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмаган.

“Тошкент” сейсмостанциясининг билдиришича, пойтахтда бундан аввал шу йилнинг 29 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18дан 50 дақиқа ўтганда 3.5 балл кучланишдаги зилзила юз берган эди.