Техасдаги қотиллик ирқий ёки диний нафрат туфайли содир этилмагани айтилди

Қотиллик содир этилган жой.

АҚШ расмийлари Техасда 26 одамни отиб ўлдирган шахс бу ишга руҳий ҳолатидан келиб чиқиб қўл урганини маълум қилди.

-Ҳамма нега бу воқеа юз берганини билишни истайди. Бу мантиқсиз жиноят руҳий ҳолат туфайли содир этилди. Бу черковда гумонланувчининг қайнонаси бўлган. Биз гумонланувчи қайнонасига таҳдид қилганини, таҳдидли хатлар ёзганини биламиз. Бу ирқий ёки диний нафрат туфайли содир этилган жиноят эмас, -деб билдирди 6 ноябрь куни Техас штатижамоат хавфсизлиги департаментининг минтақавий раҳбари Фримен Мартин.

5 ноябрь куни Техаснинг Сазерленд-Спрингс шаҳарчасидаги баптистлар черковида 26-ёшли Девин Патрик Келли автомат билан 26 одамни отиб ўлдирган, 20 одамни яралаган эди.

Ҳужумчи полиция томонидан таъқиб қилиниш жараёнида ўз машинасида ўлик ҳолатда топилган.