Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтмоқда

Шавкат Мирзиëев давлат раҳбари сифатидаги илк хориж сафарини Туркманистондан бошлаган эди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича¸ 13 ноябрь куни Ашхободда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланган.

Муқом давлат маданият марказида бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида икки давлат Маданият вазирлари¸ хориж элчихоналари¸ жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилик қилмоқда.

Икки қардош халқ ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида таниқли рассом ва фотографлар кўргазмалари¸ концертлар ва “Ибн Сино” фильмининг намойиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон маданияти кунлари тадбирининг 15 ноябрь куни Дашовузда ëпилиши белгиланган.

Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан сўнг Тошкент ҳукуматининг қўшни давлатлар¸ хусусан¸ Туркманистон билан муносабатларида янги давр бошлангани айтилмоқда.

Мирзиëев давлат раҳбари сифатидаги илк хориж сафарини Туркманистондан бошлаган эди.