Ўзбекистонга кириш учун энг кўп виза тожикистонликларга берилди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистоннинг хориждаги консулхоналари томонидан 2017 йилнинг 9 ойи ичида хорижликларга 224 мингдан ортиқроқ виза берилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, визаларнинг 96 минг 752 таси сайёҳларга, 32 минг 898таси бизнесменларга берилган. 2016 йилга нисбатан сайёҳларга берилган виза миқдори 24 фоизга, бизнесменларга берилган виза 27 фоизга кўп бўлган.

Хабарда таъкидланишича, энг кўп консуллик ҳуқуқий ҳаракатлар Тожикистондаги консулхона томонидан амалга оширилган ва унинг сони 55 минг 938тани ташкил қилган.

Кейинги ўринларни Россия (25 866), Туркманистон (17 005), Қозоғистон (16 381), Жанубий Корея (13 874), Германия (13 376), Хитой (12 603) ва Ҳиндистон (11 925)даги консулхоналар эгаллади.