Президент Бош прокурор ўринбосарларини тайинлади

Ўзбекистон прокуратураси эмблемаси.

Президент Мирзиёев фармони билан Бош прокурорнинг икки ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда 15 ноябрь куни Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Шу кунгача президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган Салом Самадов ва Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Эркабой Тожиев Бош прокурорга ўринбосар бўлди.

Бундан ташқари Жаҳонгир Иғомов Бош прокуратура қошидаги солиқ, валюта билан боғлиқ жиноятлар ва жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш демартаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.