Рим папаси Мисрдаги масжидда ўлдирилган мусулмонлар хотирасини ёдга олди

Мисрдаги масжидда портлашдан сўнг олинган сурат.

Рим папаси Френсис 26 ноябрь куни Ватиканда ўтказилган навбатдаги анъанавий якшанба ибодатида диндорларни Мисрдаги масжидда ўлдирилганлар ҳақига дуо қилишга чақирди.

-Жума куни Мисрнинг Синай ороли шимолидаги масжидда содир этилган қатлиом бизни қаттиқ қайғуга солди. Мен кўплаб қурбонлар, яраланаганлар ва жабрланганлар ҳақига ибодат қилишда давом этмоқдаман. Худо бизни бундай фожеалардан асрасин ҳамда тинчилик, уйғунлик йўлида курашаётганларни ўз паноҳида сақласин. Ҳужум қилинган пайтда бу одамлар ибодат қилаётган эдилар, шунинг учун, келинглар уларнинг ҳаққига дуо қилайлик, -деди Рим папаси.

24 ноябрь-жума куни Мисрнинг Синай ярим оролидаги Бир ал Абд шаҳарчасидаги масжидга жума ибодати пайтида қилинган ҳужум оқибатида 305 одам ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам яраланди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ. Мисрда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Миср армияси Синай ярим оролидаги масжидга кечаги ҳужум ортидан аксилтеррор амалиётини бошлади. Хабарларга қараганда, Эр-Рисан қишлоғидаги амалиёт пайти 30 жанггари ўлдирилган