Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:02

Мисрда масжидга қилинган ҳужум қурбонлари 180 дан ошди. 3 кунлик мотам эълон қилинди


Миср. Ҳужум Эл-Ариш шаҳридан 40 километр узоқликдаги Бир ал-Абд шаҳарчасидаги масжидга қилинган. 2017, 24 ноябрь.

Синай ярим оролидаги масжидлардан бирига жума намози пайтида қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 184 кишига етди, ўнлаб киши яраланди.

Миср матбуотига кўра, нобуд бўлганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари ҳамда Миср армияси ҳарбийларидир.

Миср давлат ТВсига кўра, воқеа Эл-Ариш шаҳридан 40 километр узоқликдаги Бир ал-Абд шаҳарчасида бўлган.

Миср президенти Абдел Фаттах ал-Сиси фавқулодда йиғилиш ўтказгани, мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилингани маълум бўлди.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигига кўра, бомба ва ўқотар қуроллар билан қуролланган одамлар 4 машинада масжидга ҳужум қилган.Улар олдин бомбани портлатган, кейин эса, ўқотар қуроллардан ўт очган.

Мисрдаги радикал ташкилотлар, асосан, Синай ярим оролида эканлиги айтилади. Марказий ҳукумат уларга қарши йиллардан буён курашиб келади. Ўзини “Ислом давлати” деб атовчи гуруҳ ярим орол устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилади.

XS
SM
MD
LG