Бир йилда коррупция билан боғлиқ 1300 жиноят аниқланди

Ўзбекистонда 2017 йил бошидан бери ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан коррупция билан боғлиқ 1300 жиноят фош этилди.

ЎзАнинг хабар беришича, бу ҳақда 9 декабрь - Коррупцияга қарши кураш халқаро кунида ўтган давра суҳбатида Ички ишлар вазирлиги расмийлари маълум қилган.

Хабарда айтилишича, тезкор қидирув ишлари натижасида 374та гуруҳ томонидан содир этилган коррупцияга оид жиноятлар ҳам аниқланган. Уларнинг барчаси жиноий жавобгарликка тортилиб, давлатга келтирилган зиённи ундириш таъминланган.