Қуролли Кучларга маҳсулот етказиб берувчи турк текстиль ширкати Тошкентда ўз заводини очмоқчи

Ўзбекистондаги текстиль корхоналаридан бири.

АҚШ, Ҳиндистон ва Британия Қуролли кучлари таъминоти учун текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Туркиянинг "Норм Лтд" ширкати Ўзбекистонда қўшма корхона очиш ниятини билдирди.

Podrobno.uz нашри 4 январда тарқатган хабарда айтилишича, мазкур ниятни амалга ошириш бўйича “Ўзтекстильсаноат” ва ширакт ўртасидаги музокараларнинг биринчи босқичи ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

"Норм Лтд" ширкати делегацияси январь ойида яна Тошкентга ташриф буюриб, қўшма корхонани ташкил этиш юзасидан яратиладиган шарт-шароитлар билан яқинроқ танишади ва ҳамкорлик йўналишларини деталлаштирилган тарзда муҳокама қилади.

Хабарда таъкидланишича, Тошкентда ташкил этиладиган қўшма корхона "Норм Лтд" ширкатига Россия, Хи той, Қозоғистон, Қирғизистон, туркманистон ва афғонистон бозорига чиқиш имкониятини яратади.