Тошкентда ҳам кучи сезилган зилзиладан Покистон ва Афғонистонда одамлар жабрланди

Покистонда зилзиладан қўрқиб кўчага чиққан одамлар, 31 январь, 2018 йил.

Эпимаркази Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғида бўлган зилзила оқибатида Покистоннинг Балужистон вилоятида девор ва томлар қулаб бир одам ҳалок бўлди, 15 одам яраланди.

31 январь куни юз берган зилзилада Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида ҳам уч киши жабрланди.

-Ҳиндикушдаги зилзила Афғонистон - Қозоғистон (Тожикистонни Қозоғистон билан адаштирмоқда -муҳаррир) чегарасига яқин ҳудудда 6,2 балл кучланишда юз берди. Зилзиланинг эпимаркази 190 километр чуқурликда бўлган, шунинг учун ҳам унинг кучи узоқларда ҳам сезилди. Масалан, Нью –Дели ва Кашмирда ҳам одамлар зилзила бўлганини ҳис қилишди, -деди Ҳиндистон миллий тадқиқот маркази директори Гелот.

Зилзила Кобул, Душанбе, Тошкент, Исломободда ҳам сезилган. Аввалроқ Тошкентда 31 январь куни маҳаллий вақт билан соат 12дан 6 дақиқа ўтганида зилзила юз бергани ва унинг кучи 3 балл бўлгани хабар қилинган эди.