Ҳукумат делегацияси Ўшда йирик ширкатлар фаолияти билан танишади

Ўшдаги корхоналардан бири.

Ўзбекистон ҳукумат делегацияси 8 февралда Қирғизистонга иш сафри билан келади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ўзбек делегацияси Чуй вилоятининг Сўқулуқ ва Иссиқота туманларидаги ишлаб чиқариш ширкатлари фаолияти билан танишади. 9 февралда делегация Ўшга боради ва бу ердаги йирик ширкатларга ташриф буюради.

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков ўтган йилнинг 13-14 декабрида Тошкентга давлат ташрифи билан борган ва ташриф доирасида Ўзбекистон билан қатор иқтисодий шартномалар, жумладан, Қирғизистонда Ўзбекистон билан ҳамкорликда 9та корхона ташкил этиш битимини имзолган эди.

Расмий маълумотларга қараганда, 2017 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 280 миллион долларни ташкил қилган.