Январь ойида 80 нафар чегарабузар қўлга тушди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири.

Ўзбекистон чегарачилари 2018 йилнинг январь ойида 80 нафар чегарабузарни қўлга олди. Бу ҳақда Podrobno.uz давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитага таянган ҳолда хабар берди.

Чегарабузарларнинг 42 нафари Қозоғистон, 28 нафари Қирғизистон, 5 нафари Афғонистон,3 нафари Туркманистон ва 2 нафари Тожикистон билан чегараларда қўлга олинган.

Бундан ташқари чегарачилар томонидан 1,1 миллиард сўмлик контрабанда маҳсулотлари ушлаб қолинди.

“Контрабанда маҳсулотларининг барчаси Қирғизистоy билан чегарада ушланди. Асосан контрабандачилар мамлакатга оргтехника, дори-дармон, рангли меттал ва диний адабиётни ноқонуний йўл билан олиб киришга ҳаракат қилган", дейилади расмий баёнотда.