Ҳукумат ўзбек адабиётини хорижда тарғиб қилиш бўйича фармойишни имзолади

Мутафаккир Алишер Навоийга Москвада ўрнатилган ҳайкал.

Ўзбекистон ҳукумати мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётини хорижда кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойишни қабул қилди.

Кун уз нашрининг 18 февраль куни билдиришича, "бундан мақсад хорижлик мутахассисларни ўзбек адабиёти билан яқиндан таништириш, ўзбек адабиёти тарихи, бугуни ва истиқболига доир қарашлар, мамлакатда адабиёт ривожи ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилишдир".

Фармойишда бу мақсадларни амалга ошириш учун 2018 йил август ойида Тошкентда “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши ҳам назарда тутилмоқда.