Абдулазиз Комилов 22-23 февралда Москвада Сергей Лавров билан учрашади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22 -23 февраль куни Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ишчи ташриф доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари халқаро вазият ва Россия-Ўзбекистон ташқи сиёсий ҳамкорлигининг долзарб масалаларнинг кенг доираси бўйича фикр алмашилади.

Хабарда қайд этилишича, Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизлик муаммоси ва Афғонистон атрофидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилади.