Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Шири Шириевнинг ўзбек матбуотига билдиришича¸ келаси ойдан бошлаб икки давлат ўртасидаги ҳаво қатнови қайта тикланади.
Элчининг айтишича¸ бу ҳақдаги келишувга президент Шавкат Мирзиëевнинг Туркманистонга қилган сафари давомида эришилган.
Элчи Шириев¸ дастлаб икки давлат пойтахтларини бевосита боғловчи рейслар қўйилиши ва уларнинг март ойидан бошлаб ҳафтасига икки марта учиши режаланаëтганини билдирди.
Айтилишича¸ аввалига бу рейсларни “Туркман ҳаво йўллари” амалга оширади¸ агар рейслар сони кўпайтириладиган бўлса¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳам келажакда ўз рейсларини қўйиши мумкин.
Икки давлат ўртасидаги ҳаво қатнови¸ иқтисодий тортишув ортидан¸ 2013 йилнинг май ойидан тўхтатилган.
Туркман элчиси ўз баëнотида шунингдек¸ Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг баҳорда Ўзбекистонга сафар қилиши ва ҳозирда ташрифга ҳозирлик бораëтганини ҳам маълум қилди.