1 сентябрдан университетда синов тариқасида боғча очилади

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин жорий йилнинг 1 сенябрида Жанубий Кореядаги Пучон университетининг Тошкентдаги филиали биносида синов тариқасида иккита янги боғча иш бошлашини билдирди.

Вазирнинг Ўзбекистон-Жанубий Корея бизнес форумида айтишича¸ бу иккала боғчанинг мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш йўлидаги илмий-амалий тажриба майдончаси бўлиши кутилмоқда.

Айтилишича¸ ҳар бири 140 болага мўлжалланган бу икки боғчадан бири умумий йўналишда¸ иккинчиси эса¸ махсус эҳтиëжи бор болаларга мўлжалланади.

Боғчалар фаолияти учун зарур бўлган ўқув-методик қўлланмалар ва ўқитувчиларни тайëрлаш учун зарур материаллар Пучон университети томонидан тақдим этилган.