Бюджет ташкилотлари ҳашар муносабати билан бир кунлик иш ҳақини "Маҳалла" жамғармасига ўтказади

Ўзбекистонда 18-19 март кунлари умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилади. Хабарда айтилишича, Наврўз байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш ва республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ҳашар ўтказиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинган.

Фармойишга асосан ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи “Маҳалла” хайрия жамғармасига ихтиёрий равишда ўтказиб берилади.

Ҳашардан тўпланган маблағ ҳисобидан кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронларга ёрдам кўрсатилади.