Ўзбекистонда 2019 йил “Қозоғистон йили” бўлади

Ўзбекистонда 2019 йил “Қозоғистон йили” бўлади. Бу ҳақда 15 март куни Остонада “Ўзбекистон йили”нинг расмий очилиши маросимида президент Нурсултон Назарбоев маълум қилди.

Тадбирда Назарбоев Мирзиёевни биринчи даражали "Дўстлик" ордени билан мукофотлади.

Қозоғистон президенти ўз сўзи давомида Тошкентда Абай ҳайкали борлигини таъкидлар экан, яиқн кунларда Остонда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилишини ҳам таъкидлади.

Президент Нурсултон Назарбоев 2017 йил 25 декабрь куни журналистлар билан мулоқотида 2018 йилни Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" деб эълон қилган эди.

Шавкат Мирзиёев 15 март куни “Ўзбекистон йили”нинг расмий очилиш маросимида ва Марказий Осиё давлатлари президентлари норасмий саммитида иштирок этиш учун Остонага борган эди.