ДХХ тўғрисидаги қонун 29 март куни Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилади

Сенат биноси

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси шу йилнинг 29 мартида бўлиб ўтади.

Сенат матбуот хизматининг хабар қилишича, ялпи мажлисда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Давлат харидлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида” ва бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, ялпи мажлисда сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг бир қанча қонунларини ҳам кўриб чиқиши режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу ялпи мажлисда Адлия вазирининг ўтган йилдаги фаолиятига оид ҳисобот ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги масалани муҳокамаси ҳам ялпи мажлис кун тартибига киритилган.