Ўзбекистонда Россия президенти учун 4 ярим мингдан ортиқ одам овоз берди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маҳаллий вақт билан соат 17:00га қадар 4 ярим одам Россия президенти учун овоз берганини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг 7 шаҳри - Тошкент, Бухоро, Фарғона, Навоий, Самарқанд, гулистон ва Олмалиқ шаҳарларида овоз бериш ва муддатидан аввал овоз бериш участкалари очилди.

18 март куни россияликлар мамлакат президентлиги учун 8 номзоддан бирига овоз бермоқда.

Сайловда амалдаги президент, 65 яшар Владимир Путиндан ташқари 7 номзод иштирок этмоқда.

Булар Коммунистлар партиясидан номзод Павел Грудинин, журналист Ксенич Собчак, ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский, "Народний союз" иттифоқидан миллатчи-сиёсатчи Сергей Бабурин, "Коммунистическая партия коммунисты России" партиясидан номзод Максим Сурайкин, "Партия Роста" партиясидан номзод Борис Титов ва "Яблоко" партиясидан номзод Григорий Явлинскийлардир.

Gallup сўров маркази 2017 йилнинг охирроғида ўтказган сўровда россияликларнинг 80 фоизга яқини Путин сиёсатини маъқуллашини билдирган.