Тошкент конференциясига келадиган ЕИ делегациясига Могерини раҳбарлик қилади

Могерини Марказий Осиë Ташқи ишлар вазирлари билан 2017 йилнинг 10 ноябрида Самарқандда учрашган эди.

19 март куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиëсати бўйича олий намояндаси Федерика Могерини Европа парламентининг ялпи мажлисида иттифоқнинг Марказий Осиë билан муносабатларига доир чиқиш қилди.

- Европа ширкатлари ЕИ ва Марказий Осиë манфаатлари учун минтақага сармоя киритишга жуда қизиқмоқда. Бизнес муҳитининг яхшиланиб боришига нисбатан қизиқишни биз ҳам баҳам кўрамиз. Биз минтақа давлатлари билан шерикчилик ва ҳамкорликни кучайтиришнинг янги даврини бошладик. Бундай ҳамкорликка оид келишувни Қозоғистон билан имзоладик¸ Қирғизистон билан музокара қилаяпмиз¸ тез орада Ўзбекистон билан шундай сўзлашувлар бошланишини кутаяпмиз¸ деди Могерини.

Ўз чиқишида юқори даражали ЕИ расмийси Марказий Осиë давлатлари билан ҳамкорликни кучайтириш¸ фақат бизнес эмас¸ балки минтақа халқлари манфаатларига ҳам хизмат қилажагини таъкидлади.

Ўзбекистонда бораëтган жараëнлари ислоҳот деб атаган ЕИ расмийси¸ иттифоқнинг бу жараëнда қўлдан келгунча ëрдам беришга тайëрлигини билдирди.

-Ўзбекистон ва Қирғизистон муҳим ислоҳотлар жараëнини бошдан кечирмоқда. Биз уларга бу йўлда ҳамроҳ бўлишни истаймиз. Ноябрь ойида минтақага қилган сафарим давомида айни шу истиқболни муҳокама қилдик. Биз минтақа қолган давлатларининг Ўзбекистон ва Қирғизистондан ўрнак олишини истаймиз¸ деди ЕИ расмийси 19 март куни европарламент мажлисида.

Минтақавий хавфсизликни таъминлаш¸ хусусан¸ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига бағишлаб Тошкентда ўтказиладиган халқаро анжуман ташаббусига юқори баҳо берган Могерини¸ ЕИ делегациясига шахсан ўзи етакчилик қилажагини билдирди.

Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари ташаббуси 26-27 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган халқаро конференцияда ЕИ дан ташқари БМТ ва 10 дан ошиқ давлатнинг юқори даражали намояндалари иштирок этади.