Бир ҳафтада йўлларда 83 мингдан кўпроқ қоидабузар ҳайдовчи аниқланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги нозири хизмат вазифасини ўташ пайтида.

Бир ҳафта ичида мамлакатда 144 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиши оқибатида 132 фуқаро тан жароҳати олди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 12 мартдан 18 мартгача бўлган фаолияти якунлари бўйича мана шундай ахборот тарқатди.

Хабарда айтилишича, 7 кун ичида ҳайдовчилар томонидан 83 минг 183 қоидабузарлик аниқланган. Жумладан, 1 минг 576 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган,12 минг 210 ҳайдовчи эса одам ташиш қоидасини бузган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси байрам кунлари ҳайдовчилар томонидан маст ҳолатда машина бошқариш ҳоллари кўп учраб туришини таъкидлаб, ҳайдовчиларни ўзларининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўймасликка чақирган.