Сенат қонунчиликка журналистик фаолиятни ҳимояловчи ўзгартиш киритишни тасдиқлади

Олий Мажлис Сенатининг 29 март куни бўлиб ўтган 14-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хабар беришича¸ мазкур қонунда 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

29 март куни на Сенат расмий сайти ва на Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uzда бу ўзгаришлар матни эълон қилинди.

ЎзАнинг ëзишича¸ қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар оммавий ахборот воситаларининг цензура қилинишига йўл қўймаслик ва журналистик фаолиятни ҳимоялашни кўзда тутади.

“Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига оид меъёр қонундан ўрин олган”¸ деб ëзди жумладан миллий агентлик.