Генерал Раҳимов ҳайкали тантана билан очилди

Собир Раҳимов ҳайкали очилиш маросимидан лавҳа, Тошкент, 8 май.

Сешанба куни Тошкентнинг Олмазор туманида генерал-майор Собир Раҳимов ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Газета.уз нашрига кўра, ҳайкал очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги Ветеренлар ишлари бўйича Марказий кенгаши, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, ҲҲК ва ҲҲМ, ҳарбий қисмлар ва муассасалар вакиллари, шунингдек, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этган. 1000 кишилик бу жамоатнинг 500 нафари харбий хизматчилар бўлгани айтилмоқда.

2011 йили Ғофур Ғулом боғига кўчирилган Собир Раҳимов ҳайкалининг эски жойига Олмазор туман ҳокимияти қаршисига қайтарилиши хусусида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Наманган вилоятида ўтказилган йиғилишда айтганди.

Ҳайкал эски жойига қайта ўрнатилгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди.