Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида 4 млрд долларлик шартномалар имзоланиши мумкин

Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев (ч) АҚШ президенти Д.Трамп (ў) билан 16 май куни Оқ уйда учрашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи чоғида қиймати 4 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШ-Ўзбекистон Савдо палатаси раҳбари Кэролин Лэмм маълум қилган.

- 15 май куни савдо-сотиқ, тижорат ва инвестиция соҳаларида умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган шартномалар имзоланиши режаланмоқда, - деди Кэролин Лэмм "Ўзбекистон-24” телеканалига берган суҳбатида.

Савдо палатаси раиси фикрича, нефть-газ ҳамда рангли металлургия соҳалари иқтисодиётдаги икки томонлама ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев 15-17 май кунлари расмий ташриф билан АҚШга сафар қилиши кутилмоқда.