Шарл Азнавур соғлиғидаги муаммолар туфайли Ўзбекистонга сафарини қолдирди

Шарл Азнавур.

Франциялик шансонье Шарл Азнавур май ойида Ўзбекистон ва Японияга амалга оширажак сафарини номаълум муддатга қолдирди. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 93 ёшли Азнавур ҳордиқ кунлари Франция жанубидаги ўз мулкида йиқилиб тушиши натижасида қўли лат еган.

Азнавурнинг яқинлари унинг тез орада концерт фаолиятига қайтиши, шу йил 5 июнидан Европанинг қатор давлатларида концерт бера бошлашига умид боғламоқдалар.