АҚШ профессори ўзбек талабалари учун “Умид” жамғармаси тикланишига умид билдирди

АҚШдаги George Washington университетининг Марказий Осиë дастури директори¸ профессор Marlene Laruelle Ўзбекистон ва Америка олимлари¸ олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг қайта бошланаëтганини олқишлади.

Вашингтондаги Миллий пресс клубда ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан асли франциялик тарихчи олима¸ ўз чиқишида президент Каримов томонидан 1997 йили ташкил этилган “Умид” жамғармаси қайта тикланишига ҳам умид билдирди.

1997 йил бошида Ислом Каримов таклифига кўра ташкил топган бу жамғарма давлат бюджети ҳисобидан истеъдодли ёшларни танлаб¸ уларни хорижий мамлакатлардаги нуфузли ўқув юртларида ўқитишни мақсад қилган эди.

Жамғарма низомига кўра¸ АҚШ, Англия, Франция, Японияга ўқишга юборилган ўзбек талабалари ўз ватанига қайтиб¸ олган билимларини Ўзбекистон равнақи учун сарфлаши лозим эди.

Аммо “Умид” жамғармаси юборган ўзбек талабаларининг аксарияти Ўзбекистонга қайтиб ишлашни истамагани ортидан¸ бу жамғарма 2003 йили расман тугатилган эди.