Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қатор йирик шартномалар тузилди

Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва АҚШнинг етакчи корхоналари орасида бир қатор муҳим шартномалар имзоланди¸ деб хабар берди Ўзбекистон расмий нашрлари.

Бу шартномалар умумий қиймати¸ Мирзиëев матбуот хизматига кўра¸ Ў 4,8 миллиард долларни ташкил этади.

Айтилишича¸ 15 май куни ўзбек ишбилармонлари White&Case компанияси офисида ҳамкорликнинг турли соҳалари - газ ва металл савдоси, ҳуқуқшунослик, электрлаштириш, қурилиш ва савдо соҳаларида америкаликлар билан қатор битимлар имзолаган.

“Ўзбекэнергия” АЖ ва “General Electric Gas Power Services” ўртасида Тошкент ИЭС ҳудудида қўшма корхоналар асосида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун технологияларни танлаш тўғрисидаги битим имзоланди. Ўзбекистоннинг “Жиззах Петролиум” ширкати ва Американинг “Honeywell UOP” ширкати ўртасида “Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланган.

“Uz-American Trade” савдо уйи ва “Golden Natural Group” ўртасида АҚШга Ўзбекистондан қуритилган мева ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланган.