Россия мудофаа вазири Тошкентга келди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 22 май куни Ўзбекистон президенти томонидан қабул қилинади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

21 май оқшомида Тошкентга етиб келган Сергей Шойгу ўз ташрифи давомида Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов билан икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик режалари юзасидан музокаралар олиб бориши кутилмоқда.

Шойгунинг Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси билан танишиши, ҳукумат даражасида қатор учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.