Ҳинд қўшиқчилари Ўзбекистонда клип ола бошлади

Ҳиндистонлик машҳур қўшиқчилар клипларида бундан буён Ўзбекистоннинг тарихий жойларини ҳам кўриш мумкин (иллюстратив сурат).

Ҳиндистонлик машҳур қўшиқчилар Ўзбекистоннинг турли жойларида ўз қўшиқларига клип ола бошлаганлар.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг тарқатган маълумотга кўра, мазкур лойиҳа “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Май ойининг биринчи ярмида машҳур ҳиндхонандаси ва бастакори Arko Ўзбекистонда икки клипини суратга олган. Лойиҳа доирасида яқинда Ўзбекистонга Meet Bros гуруҳи ҳамда хонанда ва актриса Kanika Kapoor ҳам келиши кутилмоқда.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси расмийлари Болливуд юлдузлари билан яқин ҳамкорликдан Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш этиш йўлида фойдаланмоқчилар.