Қариндошининг паспорти билан Қирғизистонга ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Қирғизистонга бошқа одамнинг паспорти билан ўтмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, воқеа 26 май куни “Аккия-Автодорожний” назорат – ўтказиш пунктида содир бўлган.

"Ҳужжатдаги суратга қараб шахсни аниқлаш жараёнида чегарачида шубҳа пайдо бўлган. Суриштирув пайтида 46 ёшли аёл паспорт қариндошига тегишли эканини тан олди”, дейилади расмий билдирувда.

Айни пайтда аёл ушлаб турилибди. Унга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.