Йўл қоидасини бузган ҳайдовчиларга жарима солишнинг янги тизими ишлаб чиқилмоқда

Ўзбек милиционерлари йўл ҳаракатини назорат қилмоқда.

2019 йилнинг февраль ойидан бошлаб йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларга жарима солишнинг янги тизимини амалга киритиш режалаштирилмоқда.

Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, янги тизим балл системаси асосида ишга туширилади. Ҳар бир ҳайдовчига бир йилга 12 балл берилади. Йўл қоидасини бузган ҳайдовчиларнинг баллари камайтириб борилади. Агар ҳайдовчининг йўл қоидасини бузгани 12 баллга баҳоланса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинади.

Хабарда айтилишича, бундай тизим айни пайтда Британия, Германия ва Францияда муваффақиятли қўлланилмоқда. Бундай тажриба постосвет давлатлари орасида Грузия ва Латвияда амалга киритилган.