Яқин келажакда ўзбекистонликлар автомобилни навбат кутмай олиши мумкин бўлади

Ҳозирча ўзбекистонликлар автомобилни қачон "шапкасиз" ҳарид қилиш имкониятига эга бўлиши аниқ маълум эмас.

Ўзбекистонда яқин келажакда мижозлар автомобилни харид қилган кунидан бошлаб ола бошлайдилар. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" бошқаруви раиси Умиджон Салимовга таянган ҳолда "Кун уз" нашри 31 май куни хабар берди.

“Бизнинг мақсадимиз нима: мижоз келади, машина учун пул тўлайди ва уни дарҳол олиб кетади. Бу биринчи навбатда таъминлашимиз керак бўлган нарса. Агар одам пулининг 85 фоизини тўласа, машина заводники эмас, балки унинг ўзиникидир. Бизнинг устувор вазифа - мижозни сотиб олиш вақтида автомобиль билан таъминлаш”, - деб иқтибос келтиради Салимов сўзларидан "Кун уз" нашри.

Расмий ўн йиллаб шаклланган автомобиль савдоси тизимини дарҳол қайта қуриб бўлмаслигини таъкидлаган ҳолда “бу қийин вазифани 2-3 ой ичида амалга ошириш жуда мушкул”, деди.

Ўзбекистонда шу кунгача автомобилни ҳарид қилган кунида олиб кетиш имконияти мавжуд эмас. Автомобиль ҳақининг 85 фоизини тўлаб қўйган ҳаридор машина келишини бир неча ойлаб кутиши керак.

Озодлик радиоси айрим ҳолатларда машина ҳарид қилиш учун мижозлар дилерларга "шапка" деб аталадиган пора беришга мажбур бўлаётгани ҳақида ҳам хабар берган эди.