Собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов ШҲТ Бош котиби этиб тайинланди

Владимир Норов(чапдан биринчи) ЕИ расмийлари билан музокараларда

ШҲТнинг Хитойдаги Циндао порт шаҳрида бўлиб ўтган бу йилги саммити давомида Владимир Норов ташкилот бош котиби этиб тайинланди.

Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори бўлиб ишлаётган Владимир Норовнинг ШҲТ Бош котиблигига кўрсатилган номзоди тасдиқланган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат Ташқи ишлар вазирларининг 24 апрель куни Пекинда бўлиб ўтган йиғилишида Норов номзоди ташкилот бош котиблигига номзод сифатида қабул қилин эди.

Норовнинг бу лавозимга 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабригача тайинланди.

ШҲТнинг жорий бош котиби Тожикистон вакили Рашид Алимов ва у бу лавозимда 2018 йил охирига қадар қолади.

63 яшар Владимир Норов ўз фаолиятини Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан бошлаб¸ сўнгра президент маъмурияти ва Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган.

2010 йилда Ташқи ишлар вазирининг 1-ўринбосари, 2017 йилда эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти директори¸ Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистоннинг Германия ва Бельгиядаги элчиси бўлиб ишлаган Владимир Норов Фавқулодда ва мухтор элчи мақомига эга¸ ҳуқуқшунослик фанлари номзоди.