Наманганда завод қуриши кутилаëтган Hyundai президенти Тошкентга келади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича¸ 19 июнь куни Hyundai Motor Group президенти Сонг Квон Хан бошчилигидаги ширкат делегацияси Тошкентга келади.

Расмий хабарга кўра¸ Тошкент учрашувлари давомида Жанубий Корея автомобиль компанияси ҳукумат раҳбарлари¸ шунингдек¸ “Ўзавтосаноат” етакчилари билан музокаралар ўтказади.

Жорий йил май ойида маҳаллий нашрлар¸ Наманган ҳокимлигида ўтказилган учрашувда мазкур вилоятда “Hyundai юк автомобиллари ва автобусларни йиғиш заводи” қуриш лойиҳаси муҳокама қилинганини билдирган эди.

Президент Мирзиëев ҳам 2-3 май кунлари Наманганга қилган сафари давомида¸ бу вилоятда Жанубий Корея ширкатлари автомобиль заводи қуражагини айтган эди.