Ўзбекистонлик 11 нафар одам Қирғизистонда қўлга олинди

Чегарадаги огоҳлантирувчи ёзув.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Жалолобод вилояти Олабуқа туманидан ўтувчи қисмидаги яйловга чорва молларини ўтлатиш учун олиб келган 11 нафар ўзбекистонлик 8 июлда қўлга олинди.

Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, ўзбекистонликлар Бетегелик яйловига чодир тикаётган пайтда ушланган.

Сўроқ пайтида улар Қирғизистон ҳудудидга ўтиб қолганларини билмаганларини айтишган.

Қўлга олинган 11 нафар одам 800 бош қўй ва эчки ҳамда юз бош қорамол билан биргаликда Ўзбекистон чегарачиларига топширилди.