Сергелида муҳтож оилалар учун 60та кўп қаватли уй қурилиши бошланди

Сергелида қуриладиган уйлар режаси.Сурат Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтидан олинди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учунзамонавий типдаги 60та 7 қаватли уй қурилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги 16 июль куни хабар берди.

“Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 30 гектар майдонга қуриладиган бу уйларнинг ҳар бирида 70 тадан хонадон бўлади. Бу уйларда жами 4000 оила яшайди.

Расмий хабарда айтилишича, уйларни шу йилнинг охиригача қуриб битказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари мазкур ҳудудда замонавий спорт майдончаси, болалар ўйингоҳлари, мактаб, боғча, шифохона, дам олиш маскани, кутубхона, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳам барпо этилиши айтилмоқда.