Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг хабар беришича¸ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 16 июлдаги буйруғига асосан Рахматов Шавкат Туракулович Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.

19 июль куни эълон қилинган расмий маълумотга кўра¸ янги тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган 48 яшар Шавкат Рахматов 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 1998 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма прокурори, Бош прокурорнинг ёрдамчиси, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бекобод туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

Тошкент вилоятининг аввалги прокурори Баҳодир Пўлатов¸ маҳаллий матбуот хабарига кўра¸ Сурхондарë вилоятига ҳоким этиб тайинланган.

Ҳозирча Пўлатовнинг ҳокимликка тайинлангани ҳақида расмий хабар эълон қилинмади.