Тошкентда ер усти метро линиясининг бир қисми Наврўз олдидан очилади

Президент Мирзиёев Тошкентда қурилаётган ер усти халқа метро линияси қурилиши билан танишди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат бўлган ер усти метро йўлининг бир қисми - "Дўстлик" бекатидан Қўйлиқ бозоригача ва Қўйлиқ бозоридан "Олмазор" бекатигача бўлган 22 километрлик қисмини 2019 йилги Наврўз байрамига қадар ишга тушириш кўзланмоқда.

Ер усти мероси лойиҳанинг умумий қиймати 422 милион долларга баҳоланган.

Расмий хабарга кўра, лойиҳа беш босқичда амалга оширилади.