Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов етакчилигидаги делегация АҚШга сафар қилади.
Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, ўзбек делегацияси 24-27 июль кунлари АҚШда диний эркинликни таъминлаш масалаларига бағишланган вазирлар анжуманида иштирок этади.
Шунингдек, Комилов Вашингтонда АҚШ расмийлари билан қатор иккитомонлама учрашувлар ўтказиши кутилаётгани хабар қилинди.