Мирзиёев Эрдўғон билан телефон мулоқоти ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари 8 август куни телефон орқали мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев ва Режаб Тоййип Эрдўғон долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиб, бўлғуси учрашувлар жадвалини кўриб чиқди.

“Улар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шерикчилик, кенг миқёсли ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш тайёр эканликларини тасдиқлашди”, дейилади расмий маълумотда.

Матбуот хизматининг билдиришича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми ўтган йилга нисбатан 30 фоиздан кўпроққа ўсди.

Ўзбекистонда Туркия ширкатлари ва банклари иштирокида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.